Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида 88 та медал билан биринчи ўринни эгаллади
Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида VIII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етди. 25 июнь – 6 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон делегацияси 36 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза, жами 88 та медал билан 25 та давлатдан ташриф буюрган 30 жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади.
«Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақада қўлга киритилган ажойиб натижа билан Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциациялар, муросасиз баҳсларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган барча спортчилар ва уларни тайёрлаган мураббийларни самимий муборакбод этади. Мазкур мусобақа келаси йил Пойтахтда бўлиб ўтадиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари олдидан ўзбекистонлик ёш атлетларнинг имкониятини яна бир бор синовдан ўтказиш имкониятини берди», – дейилади хабарда.
Ўзбекистон делегацияси эртага соат 08:25 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади.
Шарҳлар