Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга ариза тақдим этди – банк раиси
Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга ариза тақдим этди. Бу ҳақда Евросиё конгрессида ЕОТБ раиси Николай Подгузов эълон қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
У банк акциядорлари билан ушбу масалани мувофиқлаштириш ишлари “илгариланган босқичда турганини” қайд этади.
«2011 йилдан бунё илк бор банкимизни Ўзбекистон сингари ҳурматли ва қудратли акциядор ҳисобидан кенгайиш кутаётганига ишончим комил», – деган Подгузов.
Иккинчи Евросиё конгрессида бош вазир ўринбосари ҳамда иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров қатнашмоқда.
Аввалроқ Подгузов Ўзбекистон келаси йили Евросиё тараққиёт банкининг иштирокчисига айланиши мумкинлигини маълум қилганди.
Улашиш:
Шарҳлар