Ўзбекистон Freedom House рейтингида эркин бўлмаган интернетга эга мамлакатлар сафида қолмоқда
Ўзбекистон Freedom House халқаро ташкилотининг версияси бўйича эркин интернет бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилди. Мамлакат 100 баллдан 27 балл тўплаган.
Ташкилот ўзининг Freedom on the Net йиллик маърузасида мамлакатлардаги интернет ҳолатини учта мезон бўйича баҳолайди:
— кириш имконияти/тўсиқлар;
— контент чекловлари;
— фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши.
Бал қанча юқори бўлса, мамлакат шунчалик эркинроқ ҳисобланади. Шунингдек ушбу рейтингда Қозоғистон 32, Қирғизистон 53, Исландия ва Эстония мос равишда 95 ва 93 балл тўплаган.
2021 йилда Ўзбекистон худди шундай маърузада 28 балл тўплаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар