Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтингида 56-ўринни эгаллади

Open Data Watch халқаро ташкилоти “Gender Data Compass” янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон 2023 йил якунига кўра 185 давлат орасида 56-ўринни эгаллади.

Gender Data Compass рейтингида бундай маълумотларни тўплаш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни қамраб олувчи гендер тенглиги ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ кўриниши мавжуд. Ушбу восита миллий статистика идоралари ва уларнинг ҳамкорларига фойдали йўл-йўриқ кўрсатади, гендер тенглиги йўлида ишлашда йўналиш ва ёрдам беради.

Рейтинг шунингдек, миллий гендер маълумотлар тизимлари ва уларнинг муҳити ҳақида маълумот беради. У 180 дан ортиқ мамлакатда 53 та асосий гендер индикаторининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятини ҳужжатлаштиради ва бу маълумотларнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имконияти каби гендер ахборот тизимларини такомиллаштиришда мамлакатлар олдида турган муҳим муаммоларни тушунишга ёрдам беради.

Фойдаланувчилар ўртасида гендер статистикасини тарқатиш мақсадида Статистика агентлиги томонидан “Gender.stat.uz” веб-сайти ишга туширилди. Ушбу ресурс тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда гендер статистикасига оид 180 дан ортиқ маълумотларни уч тилда ва беш хил форматда тақдим этади. 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш стратегиясининг 61 та мақсадли индикаторини мониторинг қилиш маълумотлари ҳам веб-сайтнинг алоҳида саҳифасида жойлашган.

Бундан ташқари, расмий веб-сайтнинг (stat.uz) асосий кўрсаткичлар саҳифасида 550 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган 27 турдаги статистика кузатишлари асосида гендер статистикасининг қўшимча кўрсаткичлари келтирилган. Ушбу бўлимнинг мазмуни мунтазам равишда янгиланади ва кенгайтирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.