Ўзбекистон Грузия портлари орқали юк ташувлари ҳажмини оширди
2022 йилда Ўзбекистон Грузиянинг Поти ва Батуми портлари орқали юк ташиш ҳажмини 72 фоизга оширди, ҳажмлар 503 минг тоннадан 864 минг тоннагача ошди, деб ёзади Spot нашри Транспорт вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Грузияга расмий ташрифи доирасида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили транспорт соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.
Ҳужжат Грузия портларида денгиз терминаллари ва омборларни қуриш ёки уларни узоқ муддатли ижарага олишни назарда тутади. Бундан ташқари, фуқаро авиацияси ва автомобиль транспорти соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар қандай ривожланаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Шарҳлар