Ўзбекистон “Ягона Хитой” тамойилини қувватлаб, Тайвандаги сайловларни қўллаб-қувватламади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари билан боғлиқ вазиятни мамлакат кузатиб бораётганини маълум қилди.
“Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ Тайвандаги президентлик сайловларида ҳукмрон партиядан номзод Лай Циндэ ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар