Ўзбекистон кейинги қишга тайёргарлик ишлари учун яна 14 трлн сўм ажратади

Foto: president.uz

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 14 триллион сўм ажратилади, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев йиғилишда маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида ҳар бир тумандаги вазият ўрганилиб, тегишли дастур ишлаб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмдан ташқари яна 14 триллион сўм ажратилишини айтди.

– Энди “Вақт оз эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, – деди давлат раҳбари.

Мавжуд маълумотларга кўра, йил бошидан буён республика ҳудудларида 250 та электр таъминотида фавқулодда узилишлар содир бўлган. Айрим кўп қаватли уйларда электр панеллари ва симларининг яроқлилик муддати тугаган. Тегишли камчиликларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Йил охиригача 30 минг километр тармоқ ва 10 минг трансформаторни яхшилаш мақсад қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.