Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатларни ўрнатди

Фото: туту.ру

Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни ўрнатган 146-давлатга айланди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

5 март куни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лихтенштейн Князлигининг БМТдаги доимий вакили Кристиан Венавейзер Қўшма коммюнике имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.