Ўзбекистон МСК Конститкцияни ислоҳ қилиш бўйича референдумга тайёргарликни бошлади
28 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати.
Мажлисда МСК аъзолари, Котибият масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
«Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги, Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.
Низомлар ўз ичига комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талаблар, комиссия аъзоллигига номзодларни тавсия қилиш, комиссия таркибидан чиқариш ёки таркибини ўзгартириш, комиссия фаолиятини ташкил этиш, комиссияларнинг ваколатлари, уларнинг ишини режалаштириш ва ташкил қилиш, участка комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, овоз берувчи фуқаролар рўйхати, муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссияси томонидан референдум куни амалга ошириладиган вазифалар, овоз беришни ташкил этиш каби талаб ва тавсияларни қамраб олган”, – дейилади хабарда.
Шарҳлар