Ўзбекистон оммавий тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганмоқда

Фото: Дарья Бурякина / TUT.BY

Ички ишлар вазири Иван Кубраков Беларусь барча МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик қилади ва фаол ҳамкорлик қилишини билдирган, деб ёзади БЕЛТА. Беларусь ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон ва Қозоғистон билан жуда яқин ҳамкорлик қилади.

“Нафақат юридик ёрдам кўрсатилади, балки биз тажриба алмашамиз, бўлинмаларимиз кетади, уларники бизга келади. Яъни, ўзаро ҳамкорлик юқори даражада. Айниқса, баъзи низоли муаммолар мавжуд бўлганида. 2020 йилдан кейин кўплаб ҳамкасбларимиз бизга келиб, жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш, содир бўлган тартибсизликларга қарши курашиш тажрибасини ўрганди. Биз жуда яхши биламизки, бундай оғир шароитларда ҳамма бўлинмалар ҳам бардош беролмайди. Рангли инқилоб ҳам айнан Белорусда тўхтатилди”, – дейди Кубраков.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари бу тажрибага қизиқиш билдирмоқда, келишяпти, бошқарув қандай ўтгани, қандай жиҳозлар борлиги ва ҳоказолар билан қизиқишмоқда. МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши томонилан мажбурий равишда коллегиялар ўтказилади. У ўтган йили Қирғизистонда бўлиб ўтган бўлса, бу йил Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.

“Ҳамкасблар билан учрашамиз, фикр алмашамиз, мавжуд муаммоларни муҳокама қиламиз. Ва энг муҳими, биз ўз тажрибамизни ўзаро ўртоқлашамиз. Аввало, Россия Федерациясидаги ҳамкасблар билан жуда яқин ўзаро муносабатлар мавжуд. У янги босқичга кўтарилмоқда: нафақат ички ишлар вазирлари, балки энг муҳими, ҳудудий ички ишлар органлари даражасида ҳам. Улар Могилёв, Гомель, Витебск вилоятларидаги ўз ҳамкасблари билан жуда яқин алоқа қилишади. Уларни нафақат тадбирларга, балки иш масалаларига ҳам таклиф қиламиз. Энг муҳими, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш имконияти. Агар ИИБ бошлиғи қўшни давлат вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг телефон рақамини билса, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида фақат глобал масалаларни юқори даражада ҳал қилиш керак. Қолган барча масалалар ҳеч қандай муаммосиз ҳудудий даражада ҳал этилади”, — дейди Иван Кубраков.

2020 йил август ойида, расмий маълумотларга кўра, Александр Лукашенко ғалаба қозонган президентлик сайловларининг натижалари эълон қилинганидан сўнг, Беларусда мамлакат тарихидаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Улар бостирилди, кўплаб кишилар ҳибсга олинди, БМТ ва ЕХҲТ тинч намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч қўллангани, ўзбошимчалик билан ва ноқонуний ҳибсга олишлар, қийноқлар қўлланилгани ҳақида хабар берганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.