Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергиясини етказиб бериш ҳақида келишиб олишди
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов 25-26 август кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги департаментлари вакилларининг йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Қозоғистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.
Тадбирда томонлар яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумида электр энергиясини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилдилар, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари бўйича келишувга эришдилар, шунингдек, электр энергиясини соатлик ҳисобга олиш механизмини жорий этиш ва жорий шартларни қайта кўриб чиқиш, режадан ташқари оқимларни тўлаш бўйича шартномалар бўйича келишиб олдилар.
Трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Кейинги учрашув 2023 йил ноябрида Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган.
Шарҳлар