Ўзбекистон парадзюдочилари Токио Паралимпиадасида яна учта медални қўлга киритди
Парвина Самандарова (-57 кг) кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда озарбайжонлик Севдо Валиева билан татамига чиқди.
Парадзюдочи Феруз Саидов олтин медални қўлга киритди. У финалда 81 кг гача бўлган вазн тоифасида қозоғистонлик Темиржан Даулет устидан ғалаба қозонди.
Парадзюдочи Нафиса Шерипбаева (-63 кг) бронза медалини қўлга киритди. Спортчи испаниялик Марта Арсега қарши чиқди. Шерипбаева иппон ҳисобидан курашни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди.
Энди Ўзбекистон делегациясида қўлга киритган медаллар сони 10 тага етди (4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза).
Улашиш:
Шарҳлар