Ўзбекистон Параосиё ўйинларининг якунлари бўйича саккизинчи ўринни эгаллади
22-28 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинлари якунларига кўра Ўзбекистон саккизинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Параосиё ўйинлари тарихидаги медаллар сони бўйича энг яхши натижа бўлди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Терма жамоамиз 79 та медаль – 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза медалини қўлга киритган.
Энг кучли учликдан Хитой – 521 медаль (214-167-140), Эрон – 131 медаль (44-46-41), Япония – 150 (42-49-59) ўрин олди.
2018 йили Индонезияда ўтказилган аввалги ўйинларда Ўзбекистон 75 та медаль, жумладан, 33 та олтин медални қўлга киритган бўлса-да, олтинчи ўринни эгаллаган эди. 2014 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида терма жамоа бешинчи (31 медаль: 22-5-4), 2010 йилда Хитойда ўтказилган Биринчи ўйинларда эса 18-ўринни (1-2-3) эгаллаган.
Бир кун аввал чемпионлар Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Шарҳлар