Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади
Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар