Ўзбекистон президенти Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда бугун матбуот анжуманида Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилди, деб ёзади «24.кг».

Унинг қайд этишича, муддатлар икки президентнинг иш жадвалига ҳам боғлиқ бўлиб, тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

“Шунинг учун Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров сайланганидан кейин илк ташрифларидан бирини Тошкентга амалга оширди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи юзасидан келишувга эришилди. Дипломатик каналлар орқали ташриф муддатлари устида ишланмоқда. Ташкилий ва мазмуний қисмларни ишлаб чиқиш зарур. Бир қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда, биз уларни Ўзбекистон томонига таклиф қилмоқчимиз”, – деди Нуран Ниязалиев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.