Ўзбекистон президенти ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторовни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан мукофотлади
Ўзбекистон президенти шахматчи Нодирбек Абдусатторовни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
Шунингдек, президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов Варшавада шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, рапид бўйича энг ёш жаҳон чемпиони сифатида тан олинганди.
Улашиш:
Шарҳлар