Ўзбекистон президенти ёшларга: «Янгиланаётган Конституция – бу сизларнинг Конституциянгиз»

Источник: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ўғил-қизларини Ёшлар куни билан табриклаб, Конституция ислоҳотлари масалаларини ҳам қамраб олган нутқни сўзлади.

Давлат раҳбари бу борадаги таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғини ёшлар илгари сурганига урғу берди.

– Албатта, янгиланаётган Конституция бу – сизларнинг Конституциянгиз, – деди президент.

Байрам шодиёнасини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 220 мингдан зиёд ёшлар кузатиб борди. Давлат раҳбари улар билан ҳам видеоалоқа орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев “буюк қорақалпоқ халқини, буюк қорақалпоқ халқи ёшларини» табриклади. У «икки халқ меҳр-оқибат ва муштарак фикр билан бирлашиб, бир-бирига қариндош бўлиб яшашини» таъкидлади.

Манба: president.uz

«Ягона замин, ягона халқ сифатида биз ҳамжиҳатликда ҳаракат қиламиз, шу туфайли Қорақалпоғистон улкан мақсадлар ва натижаларга эришмоқда», — деди президент.

«Албатта, қабул қилинган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида биз ҳам Қорақалпоғистонни ривожлантириш стратегиясини қабул қилдик, ҳар бир овул, қишлоқ, чекка маҳаллаларни ободонлаштириш учун алоҳида маблағ ажратдик. Бу эса меҳнатимизнинг илк нишонаси, холос», — деди у.

Шавкат Мирзиёев байрамда ўтган йили кузда Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, Бўзатов тумани ёшлари билан қўшиқ куйлаганини эсга олди ва Бўзатовни «Ўзбекистоннинг маданий ўчоғи, маданий маркази» деб атади.

«Ҳар сафар айтаман, бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтаётган қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман. Меҳр ва ғурур билан айтаман, мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман, деб яна бир марта таъкидламоқчиман», — деди президент йиғилганларнинг қарсаклари остида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.