Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади
Ўзбекистон Президенти 26-27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургда ишчи ташриф билан бўлади.
Тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган, дея қайд этади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари поёнига етаётган йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиши, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашиши кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар