Ўзбекистон президенти ОИИБ бошқарувчилар учрашувининг очилишида қатнашди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши IX йиллик йиғилишининг очилиш сессиясида иштирок этди.
“Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши минтақамизда илк бор ўтказилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон танлангани ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорлигимизнинг юксак намунаси, деб ҳисоблаймиз”, – деди давлат раҳбари.
«Барча учун барқарор инфратузилма яратиш» саммитнинг асосий мавзуси бўлди. Кун тартибидан глобал иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги долзарб масалалар, Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режаларини муҳокама қилиш ўрин олди.
Шарҳлар