Ўзбекистон президенти сайловлари қандай ўтмоқда
Ўзбекистон президентлигига сайловларда 19,8 млн нафар сайловчидан 12,3% ёки 2,4 млн киши овоз беришга улгурди. Марказий сайлов комиссияси (МСК) соат 9.00 ҳолатига шундай маълумотларни тақдим этди.
Шу пайтга қадар бешта рўйхатга олинган партиядан президентликка номзодларнинг ҳаммаси овоз берган.
Шунингдек қуйидаги мансабдорлар ҳам:
– Тошкент вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов;
– Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов;
– Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов;
– МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев;
– Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов;
– халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов президентликка сайловларда биринчилардан бўлиб овоз берди.
Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон ва Россиянинг Узоқ Шарқидаги Ўзбекистон ваколатхоналари ҳузурида ташкил қилинган сайлов участкаларида биринчилардан бўлиб овоз бериш жараёни бошланди.
12.30 да янгиланди
Бош вазир Абдулла Арипов Тошкентдаги 520-сайлов участкасида овоз берди. Ҳукумат раҳбари сайлов участкасига ўз оила аъзолари билан ташриф буюрди.
Манба: UzReport/Telegram
Шунингдек Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ўзининг овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди.
– Овоз бериш жараёни шаффоф ва ташкиллаштирилган тарзда ўтмоқда, – дея қайд этади ЕХҲТ мониторинг миссиясининг раҳбари Даниэла де Риддер
Шунингдек Де Риддер ЕХҲТ мониторинг миссияси 42 та гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бири камида 10 та участкада бўлишини маълум қилди.
Бундан ташқари, сайловларни 64,5 мингдан ортиқ маҳаллий ва қарийб 50 та мамлакатдан 970 та халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Уларнинг орасида МДҲ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ташкилоти каби ташкилотлар ҳам бор.
Хабар янгиланмоқда
Шарҳлар