Ўзбекистон президенти ва ФАО раҳбари 2030 йилгача ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Италияга расмий ташрифнинг биринчи кунида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди.
Томонлар глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигига хатарлар кучайиб бораётган шароитда шерикликни янада кенгайтиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастурни ишлаб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.
ФАО шафелигида Самарқандда ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шарҳлар