Ўзбекистон президентининг Туркий кенгаш саммитидаги нутқидан асосий бандлар
Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Туркий кенгаш давлатларининг ҳамкорлик борасида ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларидан тўлақонли фойдаланишга чақирди, дея хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот котиби.
Саммитда президент қатор таклифларни илгари сурди:
– ташкилот доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш;
– учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш;
– Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш;
– Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
– давлатларимиздаги ихтисослашган ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;
– келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш.
«Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади», – дея қайд этади Ўзбекистон президенти.
Шунингдек президент Афғонистоннинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар макониѓа айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарб эканини таъкидлади.
Президентнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувлар умумий ва якдил бўлиши лозим.
Шарҳлар