Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили тайинланди

Фото: https://lki.lk/

2023 йил 1 июлдан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари ва нормаларига мос келмайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. Бу ҳақда Президент фармонида сўз боради.

Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни ЖСТ келишувлари билан унификациялаш функцияси юкланган. Бунинг учун аввал тасдиқланган штатлар ҳисобидан 5 та қўшимча штат бирлиги ажратилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тузилмасида махсус бошқарма, 20 та вазирлик ва идорада эса амалдаги штат доирасида бўлимлар ташкил этилади.

А.Урунов президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.