Ўзбекистон Россиянинг чегараолди ҳудудлари ва МДҲ мамлакатлари халқаро форумида қатнашади

Фото: ритм Евразии

Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда маданият муассасалари, илмий ва ёшлар ташкилотларидан 100 дан ортиқ иштирокчилар кутилмоқда, дея хабар беради МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

Фестиваль доирасида халқ дипломатияси, турли маданиятларнинг бирлашиши ва жипслиги мавзуларида маърифий дастурлар намойиш этилади.

11 июнь куни ижодий гуруҳлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади, 12 июнь куни меҳмонларни Россия кунига бағишланган Ғалаба майдонида миллатлар паради ва байрам концерти кутмоқда.

Ассамблеянинг ҳудудий бўлими раиси, Омск дўстлик уйи директори Наталья Степанова Халқаро экспертлар йиғилишида ва бошқа форум майдончаларида Бутунроссия жамоат-давлат ташкилоти таркибига кирувчи барча миллий-маданий уюшмалар иштирок этишини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.