Ўзбекистон Сенати Тўланадиган таътиллар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
Ўзбекистон Сенати Халқаро меҳнат ташкилотининг “Тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132-сонли меҳнаткашларнинг дам олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатловчи конвенциясини ратификация қилди.
Қабул қилинган ҳужжат меҳнат муносабатларида ходимларнинг ҳуқуқларини, жумладан, ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтиради. Конвенция, шунингдек, ҳар бир иш йили учун барча соҳалардаги ишчиларга уларнинг лавозими ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда дам олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш имкониятини беради.
Қонун Сенатнинг бешинчи-тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди. Бугунги кунга қадар конвенция 38 давлат томонидан ратификация қилинган. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги нуфузини оширишга, халқаро рейтинг ва индекслардаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, конвенция барча соҳалардаги ишчилар учун халқаро стандартларни жорий этишни кафолатлайди.
Шарҳлар