Анҳор, Бўрижар, Оқтепа – санитария-экология ҳолатининг намунаси

Анҳор

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкентдаги сув объектларининг ҳолатини назорат қилиш бўйича мақсадли профилактика рейдини ўтказди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Тадбирда пойтахт ҳокимиятининг каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқармасининг экспертлари ва журналистлар қатнашди.

Рейд иштирокчилари йирик каналларни кўрикдан ўтказди, жойларда уларнинг ифлосланиш даражасини таҳлил қилди.

Экспертлар сув артерияларини ўз вақтида тозалаш Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳамда пойтахтнинг аҳоли зич туманлари учун жуда долзарб эканини қайд этади. Уларнинг фикрича, бугунги кунда Анҳор, Бўрижар ва Оқтепа каналларини санитария-экология ҳолатининг намунаси деб айтиш мумкин.

Бироқ Кайковус ва Чорсу каналларининг айрим участкаларини таҳлил қилиш ишлари ташвишли натижаларни кўрсатди. Ушбу каналларнинг ҳолати уларнинг соҳилида истиқомат қилувчи аҳоли орасида сув артерияларини тоза ва батартиб сақлаш борасида тушунтириш ишларини кучайтириш кераклигини талаб этади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.