Ўзбекистон ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги бўйича Миллий стратегияни қабул қилиш сари қадам қўймоқда
Бугунги ахборот-тарғибот учрашувида Ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги бўйича миллий стратегияни (2022-2026 йиллар учун) қабул қилиш, тасдиқлаш ва кучга киритиш бўйича аниқ йўл харитаси муҳокама қилинди. Бу Ўзбекистонни халқаро ва минтақавий амалиётга мувофиқ, ҳар томонлама ишлаб чиқилган стратегияни қабул қилишга янада яқинлаштирди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилади
«Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланса, у мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш, таълим ва болаларни ҳимоя қилиш каби соҳаларда ўсмирлар учун етарли молиялаштириш ва тармоқлараро ёндашувни татбиқ қилишга ёрдам беради. Ҳукуматнинг етакчилиги, ўсмирларнинг иштироки, етарли молиялаштириш ва миллий ҳисобот бериш ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги миллий стратегиясини амалга ошириш учун тўртта асосий шарт сифатида таъкидланган», – дейилади хабарда.
Бугун ўтказилган ахборот-ташвиқот тадбирида ҳукумат, Қонунчилик палатаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва илмий доиралар вакиллари руҳий саломатлик, жароҳатлар, йўл-транспорт ҳодисалари, соғлом турмуш тарзи ва хулқ-атвор масалаларини ҳал қилишда жамоавий ёндашувни ўзида мужассам этган ушбу кенг қамровли стратегияни тасдиқлаш зарурлигини муҳокама қилди
«Ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги миллий стратегиясини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раҳнамолигида барча тегишли ҳамкорлар ва тармоқлар ўртасида келишилган ҳамда мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни талаб қилади», — дейди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. «Стратегиянинг тасдиқланиши ва кейинчалик татбиқ қилиниши ўзбек халқининг ҳозирги ва кейинг авлодларида акс этади, чунки жамиятнинг ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигига қанчалик сармоя киритиши мамлакат учун келажакдаги ривожланиш йўналишини белгилайди».
Ўзбекистондаги беш ярим миллионга яқин ўсмирлар аҳолининг 16,2 фоизини ташкил этади, бу эса ушбу мақсадли гуруҳга эътибор қаратиш орқали демографик дивиденд ундириш учун юқори салоҳиятдир.
Бундан ташқари, стратегия лойиҳаси аҳолининг ушбу гуруҳи орасида салбий тендентсияларнинг олдини олиш учун ўсмирларнинг саломатлиги ва фаровонлиги учун тезлаштирилган ҳаракатлар зарурлигини глобал ва миллий тан олинишини қўллаб-қувватлайди. Ўсмирлик даври инсон ҳаётида имкониятлар пайти ва ҳаёт бўйлаб фаровонликка таъсир қиладиган муҳим даври сифатида эътироф этилса-да, ҳар йили ушбу ёшда олдини олиш мумкин бўлган сабаблар туфайли кўплаб одамлар вафот этиши тан олинган. Дунё миқёсида ҳар куни 3200 дан ортиқ ўспирин асосан олдини олиш мумкин бўлган сабаблар ва руҳий саломатлик муаммолари оқибатида вафот этади. Дунё бўйлаб 15 – 19 яшар ўсмирлар орасида ўз-ўзига зарар етказиш ўлимнинг биринчи ўриндаги сабабидир. Бундан ташқари, глобал далиллар ўспирин қизларнинг заифлигини ҳам кўрсатади, чунки балоғат ёшининг бошланиши қизлар учун қўшимча таҳдидларни келтириб чиқаради. Қашшоқлик ва камситувчи ижтимоий ва гендер меъёрлари қизларнинг ҳаётий танловини чеклаши ва уларни хизматлардан баҳраманд бўлишини истисно қилиши мумкин.
Ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги миллий стратегияси (2022-2026) ЮНИCEФ, ҳукумат ҳамкорлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасидаги кенг ҳамкорликнинг натижасидир. ЮНИCEФ қайси тадбирлар энг самарали, мақбул ва тегишли эканлигини аниқлаш; ва ўсмирларнинг саломатлиги ва фаровонлиги бўйича миллий стратегия сифатида махсус тадбирлар тўпламини ишлаб чиқиш орқали Ўзбекистон ҳукуматига ўсмирларнинг фаровонлиги, шикастланиши ва касалликлари билан боғлиқ энг катта эҳтиёжларни ва келажакда катта бўлганларида касал бўлиши хавфининг омилларини аниқлашда ёрдам берди.
«Ушбу миллий стратегия тасдиқланса, молиялаштирилса ва амалга оширилса, Ўзбекистон ўсмирликдан самарали ва соғлом катталарга, пировардида соғлом миллатга ўтишни таъминлаш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлади», – деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова.
Шарҳлар