Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбега ташриф буюради
22 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” форматидаги вазирлар учрашувида қатнашиш учун Душанбеда бўлади.
Учрашувда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши, ўзаро муносабатлар истиқболлари ҳамда минтақалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Учрашув кун тартибига халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари ҳам кирган, дейилади ТИВ хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар