«Ўзбекистон темир йўллари» мамлакат ичидаги барча поездларнинг тарифлари 50% га ошаётгани ҳақида хабар берди
“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси 20 октябрдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб поезд чипталарининг нархи оширилгани ҳақида маълум қилди.
Барча поездлар учун чипталарнинг тариф қисми 50 фоизга, Afrosiyob тезюрар поезди чипталарининг нархи эса 100 фоизга оширилмоқда.
Компания “темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушуниш”га умид билдирди ва чипталар нархи 2018 йилда, Afrosiyob учун 2019 йилда ошгани, 2019 йилдан бошлаб эса мамлакатда энг кам иш ҳақи 2,4 бараварга ошганини таъкидлади. Шунингдек, электр ва ёқилғи тарифлари, логистика ва транспорт харажатлари ҳам сезиларли даражада ошгани айтилади.
Бундан ташқари, компаниянинг қайд этишича, йўловчи вагонлари парки янгиланмоқда, янги поездлар харид қилинмоқда ва станциялар реконструкция қилинмоқда.
Шарҳлар