Ўзбекистон терма жамоаси 3:2 ҳисоб билан Қирғизистонни мағлубиятга учратди

Фото: АФУ

ЖЧ—2026 3-саралаш босқичи 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Қирғизистон терма жамоаси 15-дақиқада Жоэл Коджонинг голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ икки дақиқа ичида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилганидан сўнг Ўзбекистон тез ҳисобни тенглаштирди.

Қирғизистонликлар 35-дақиқада яна олдинга чиқиб олишди, Одилжон Абдураҳмонов гол урди. Ўзбекистон биринчи бўлим охирида ҳисобни яна тенглаштиришга муваффақ бўлди, гол Ҳусниддин Алиқулов томонидан киритилди.

Ўзбекистонга якуний ғалабани Остон Ўруновнинг 73-дақиқада киритган голи келтирди.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси олти очко билан “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинни 10 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да Эронга қарши ўтказади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.