Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийлари Афғонистондан жангарилар ўтишига қарши чегарани муҳофаза қилиш машқларини олиб боради
Ўзбекистон аскарлари ва зобитлари Тожикистон ва Россиялик ҳамкасблари билан биргаликда қўшни ҳудуддан жангарилар кириб келиши ҳолатига Тожикистон-Афғонистон чегарасини муҳофаза қилиш бўйича машқларни олиб боради. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри Тожикистон ҳукуматининг куч ишлатар блокидаги манбага таянган ҳолда ёзади.
1-10 август кунлари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларида Хатлон йўналишида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларининг биргаликдаги кенг кўламли қўшин машқлари ўтказилади.
Биргаликдаги террорчиликка қарши машқлар “Харбмайдон” ҳарбий полигонида ўтказилади, у Афғонистон билан чегарада жойлашган. Машқларда уч мамлакатнинг ҳарбий ҳаво кучлари, ҳақо ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари, биронетехникаси ва махсус қўшинлари қатнашади.
Афғонистондан Тожикистонга террорчилар ўтган тақдирда чегарада уч мамлакат ҳарбийларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ушбу машқларнинг мавзусига айланади.
Манбанинг қайд этишича, режалаштирилган манёврлар – “Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг ҳамкорликдаги илк тўлақонли машқларига айланади”.
Шарҳлар