Ўзбекистон Туркияда кўчма касалхона ташкил қилмоқда
Ўзбекистон Туркиядаги жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун кўчма касалхонани ишга туширади. Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан кучли зилзилалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг махсус самолёти Туркиянинг Ғазиёнтепа шаҳрига етиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Қидирув-қутқарув гуруҳи ва 71 кишидан иборат тиббиёт ходимлари билан биргаликда жабрланганларга яна бир гуруҳ инсонпарварлик ёрдами ҳам жўнатилди.
1 гектар майдонда тўққизта алоҳида бўлимдан иборат кўчма касалхонани жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, унда Мудофаа вазирлиги тиббиёт бўлимининг 50 нафар ходими ишлайди. Шифохона Ўзбекистондан зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ жиҳозланади.
Шарҳлар