Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кузатилди
5 январь, пайшанба куни соат 19:25 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.
Зилзила координаталари: шимолий кенгликнинг 36,34 даража; Шарқий узунлик 70,7 даража.
Магнитудаси — 6. Ўчоқ 235 км чуқурликда содир бўлган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 562 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 4 балл, 321 км.
- Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
- Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
- Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
- Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
- Андижон вилоятида 3−4 балл, 514 км.
- Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 515 км.
- Наманган вилоятида 3−4 балл, 525 км.
- Тошкент вилоятида 3−4 балл, 536 км.
- Тошкент шаҳрида 3−4 балл, 562 км.
- Навоий вилоятида 3−4 балл, 626 км.
- Бухоро вилоятида 3−4 балл, 668 км.
- Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.
Улашиш:
Шарҳлар