Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги ҳамюртларга мурожаат билан чиқди. Дипломатлар мамлакатдаги охирги воқеалар муносабати билан ҳозир элчихона ўзбекистонликларни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқаётганини ва Украинани тарк этишни хоҳлаётган юртдошларимизнинг рўйхатини тузаётганини маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
Уларни олиб чиқиш йўналишлари ва парвоз жойи утида ишланмоқда – бунда Украинанинг ҳаво ҳудуди ёпиқ экани инобатга олинган.
Эвакуация билан боғлиқ масалалар мувофиқлаштирилишига қараб, дипломатик миссия ўз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўзбекистонликларни қўшимча равишда хабардор қилади.
Элчихона Украинани тарк этишни хоҳлаётган барча ўзбекистонликлардан паспорт маълумотларини [email protected] электрон почтасига юборишларини сўрамоқда.
Шунингдек ҳозир Украинадаги ўзбекистонликлардан хотиржамликни сақлаш ва дипломатик миссия билан боғланиб туриш сўралмоқда.
Шарҳлар