Ўзбекистон Украинага репарациялар тўлаш учун Россиянинг жавобгарлиги тўғрисидаги БМТ резолюцияси бўйича бетараф қолди

Источник: ООН

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россия Украинага товон тўлаш учун жавобгар деб тан олинган резолюцияни қабул қилди, деб ёзади “Настоящее время” Reuters агентлигига таянган ҳолда.

Ҳужжатни ассамблеянинг 193 нафар аъзосидан 94 нафари қўллаб-қувватлади. Россия, Беларусь, Хитой, Куба, Эрон ва Зимбабве каби 14 давлат қарши овоз берди. 73 давлат, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Сербия, Бразилия ва Ҳиндистон бетараф қолди.

Резолюцияда Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги натижасида Украина кўрган ва кўрадиган зарарларни ҳисобга олиш ва қоплашнинг халқаро механизмини яратиш таклиф қилинган.

Бу БМТ Бош Ассамблеясининг Украинадаги урушни қораловчи бешинчи резолюциясидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюциялари мажбурий юридик кучга эга эмас, бироқ улар халқаро ҳамжамият фикрини акс эттиради ва сиёсий аҳамиятга эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.