Ўзбекистон ҳукумати ва ФАР 1 млрд евродан ортиқ суммага ҳамкорлик дастурини имзолади
21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риуни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Томонлар эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш юзасидан “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олдилар.
Шарҳлар