Ўзбекистон Қуролли кучлари куни муносабати билан “Men G‘olib” марафони ўтказилади

Фото: Федерация легкой атлетики

14 январь куни икки муҳим умумхалқ санаси – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги нишонланадиган куни Humo Arena майдонида анъанавий “Men G‘olib” қишки югуриш мусобақаси ўтказилади бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан 2024 йилда ўтказиладиган “Men G‘olib” марафони бир қатор оммавий югуришларни бошлаб беради. Мазкур спорт тадбирига мамлакатимиз қуролли кучлари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, профессионал спортчилар, ҳаваскор югуриш тўгараклари аъзолари иштирок этади.

Тадбирнинг бош ташкилотчиси – Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкори – «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирликги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

14 январь куни “Men G‘olib” марафонига мингдан ортиқ иштирокчи қўшилади. Тадбир дастури 3 масофани ўз ичига олади: 3 ва 10 км ва 1 км Family Run (оилавий марафон). Югуриш ишқибозлари якка тартибдаги мусобақаларда қатнашадилар, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. Мусобақа куни иштирокчилар эрталаб соат 7:00 да йиғилади, югуриш – 08:00 да бошланади.

“Men G‘olib” кубоги учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент ҳузуридаги Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилларидан иборат 8 та жамоа мусобақалашади.

Иштирокчилар учун старт пакетлари 13 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерациясида: Ислом Каримов кўчаси, 98 манзили (мўлжал – “Пахтакор” стадиони) бўйича берилади.

Иштирокчининг старт пакетига қуйидагилар киради:

  • кўкрак старт рақами (1 дона);
  • My Laps чипи;
  • бафф;
  • футболка;
  • 4 та тўғноғич.

Белгиланган вақт ичида масофани босиб ўтган барча иштирокчилар “Men G‘olib” марафони учун махсус мўлжалланган марра медаллари билан тақдирланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.