БМТ инсон ҳуқуқлари борасида 15 та мамлакатдаги ҳолатдан хавотирда

БМТ инсон ҳуқуқлари борасида 15 та мамлакатдаги ҳолатдан хавотирда

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси душанба куни COVID-19 пандемияси муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилган ва полиция юз минглаб кишиларни ҳибсга ёки қўлга олган ўндан ортиқ мамлакат борасида хавотирда эканини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
 
«Ҳукуматларнинг фавқулодда ваколатлари бошқа фикрлайдиган одамларни бостириш, аҳоли устидан назорат қилиш ва ҳокимият тепасида ўзини абадийлаштириш учун қўлланадиган қуролга айланмаслиги керак», – дейди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари Мишель Бачелет.
 
Бошқармада қайд этишларича, 80 га яқин мамлакат янги коронавирус туфайли фавқулодда вазият эълон қилган, шу жумладан 15 та мамлакатдаги аҳвол алоҳида хавотирни туғдирмоқда.

Бу Ўзбекистон, Нигерия, Кения, ЖАР, Филиппин, Шри-Ланка, Сальвадор, Доминикан Республикаси, Перу, Гондурас, Иордания, Марокаш, Камбоджа, Эрон ва Венгрия.
 
«Полиция ва бошқа хавфсизлик хизматлари карантинни таъминлаш учун чегарадан чиқадиган тарзда, баъзида эса ўлимга олиб келадиган даражада хавфли чоралардан фойдаланмоқда», – дея қайд этади БМТ.
 
«Отишма, хибсга олиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш – шунчаки озуқа излаб чиққан комендантлик соатининг бузувчиларига нисбатан  бу чораларнинг барчаси, шубҳасиз, ноқонуний ва номақбулдир», — дейди Олий комиссар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.