Ўзбекистон ва БМТ Покистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Источник: Дунё

29 сентябрь куни эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетди. Бу ҳақда “Дунё” нашри хабар беради.

Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинди.

Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модулларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Исломобод халқаро аэропортига Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг  Ил-76 самолёти келиб қўнганди. Унга Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Покистон минтақаларида рўй берган сув тошқинидан жабрланганлар учун йўлланган 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юкланган эди. Аэропортда юкларни Покистон илм-фан ва технологиялар бўйича федерал вазири Ага Хасан Балоч қабул қилиб олди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.