Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Фото: МИД РУз

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия ташқи ишлари, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Дэвид Кэмерон билан учрашди.

“Суҳбатимиз бир вақтнинг ўзида ҳам самарали, ҳам мазмунли бўлиб, Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди. Асосий эътибор иқтисодий алоқаларни ўрнатишга қаратилди. Биз Британия томонининг ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмаклашишга тайёрлигини юқори баҳолаймиз”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм-каналида.

Учрашув давомида ҳар томонлама ҳамкорлик декларацияси ҳамда минтақавий ва халқаро муносабатлар ҳамда инфратузилма соҳаларида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Қайд этилишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг аввалги ташрифи 1996 йил январида бўлиб ўтганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.