10 та янги объект Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди

Фото: Фонд развития культуры и искусства

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар беряпти.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 22-апрелдаги “Моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 227-сон қарори қабул қилинди”, – дейилади хабарда.

Биринчи босқичда Давлат санъат музейи, “Ўзбекистон” ва “Шодлик” меҳмонхоналари, “Космонавтлар” метро бекати, Авиация ишлаб чиқарувчилар саройи каби 10 та янги объект рўйхатга киритилди, 10 та объектнинг мақоми ўзгартирилди.

Жамғарма, шунингдек, юқорида қайд этилган модернистик услубдаги биноларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун номзоднома тайёрламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.