Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда Француз альянсини очдилар
Ўзбекистон ва Франция президентлари Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида давлат раҳбарлари тасмани тантанали равишда кесдилар ва марказни очиб бердилар, дея хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилот 1883 йилда Париж шаҳрида Жюль Верн ва Луи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз альянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг 137 та мамлакатида фаолият юритмоқда.
Альянснинг мамлакатимиздаги биринчи филиали 2015 йилда Тошкентда очилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар