Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг музокаралари ўтказилди. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Ибрахим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар. Бундан ташқари, ташриф доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Ҳукуматлар ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Эрон Миллий стандарт ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси шулар жумласидан.

Қўшма эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, фармацевтика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар қабул қилинди.

Шунингдек, Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, Низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми, Қайта суғурталаш соҳасида ҳамкорлик бўйича факультатив битим ва бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.