Ўзбекистон ва Эстония ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда ташиш йўлга қўйилади
7 сентябрь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президентнинг ПҚ-314-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Эстония Ҳукумати ўртасида Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 29 январда Брюссел шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар