Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида сув истеъмоли юқори ҳажмда экани айтилмоқда

Фото: kikleo

Aquastat маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига жами сув истеъмоли 1,76 минг метр кубни ташкил қилган.

Сувдан фойдаланишнинг юқори даражаси Туркманистонда ҳам қайд этилган – 4,35 минг метр куб. Қозоғистонда – 1,31 минг метр куб, Қирғизистонда – 1,17 минг метр куб ва Тожикистонда 1,04 минг метр кубни ташкил этган. Сувдан бундай нотўғри фойдаланиш сабабларидан бири унинг арзонлигидир.

Инфографика: energyprom.kz

“The International Benchmarking Network for Water and Sanitation Utilities” маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилда Ўзбекистон 90 та давлат ичида сув таъминоти харажатлари бўйича дунёнинг “энг арзон” бешта давлати қаторига кирган. Водопровод сувининг бир кубометри нархи Ўзбекистонда атиги 0,15 доллар, Тожикистонда 0,1 доллар, Қозоғистонда эса 0,14 долларни ташкил қилади.

Таққослаш учун, Данияда сув нархи Қозоғистонникидан 25 баравар, Швецияда эса 22 баравар юқори.

Сув Ер юзасининг қарийб 70% ни эгаллашига қарамай, у ичимлик суви фақат 3% ни ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, ҳозир бир миллиарддан ортиқ одам сувдан етарли даражада фойдалана олмаяпти, яна 2,7 миллиард киши йилига камида бир ой давомида сув танқислигини бошдан кечирмоқда. БМТ маълумотларига кўра, дунёда глобал сув танқислиги 2023 йилгача кутилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.