Ўзбекистон ва Миср 1,6 млрд. долларлик келишув ва шартномаларни имзолади

Источник: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Президент куни кеча ўтган Ўзбекистон-Миср бизнес форумининг самарали натижаларини, унинг якунида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришилганини юксак баҳолади.

Миср томонидан тадбирда халқаро ҳамкорлик бўйича вазир Рания ал-Машат, Савдо палаталари федерацияси президенти Иброҳим Маҳмуд ал-Арабий, “Elsewedy Electric”, “El Araby Group”, “Orascom Construction”, “Poliserve Group”, “Al-Rowad”, “Lotus Garments Group” каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.