Ўзбекистон ва ОТБ иқтисодиётни модернизациялаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2024 йил 3 июль куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Муҳокамаларда лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро экспертларни жалб этиш ва иқтисодиётни диверсификация ва модернизация қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган саноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Томонлар хусусий секторда лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Шарҳлар