Ўзбекистон ва Қозоғистон Парламентлараро ҳамкорлик кенгашини ташкил қилмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари тўғридан-тўғри ўзаро алоқа қилади. Бунинг учун икки мамлакатнинг парламентлараро кенгаши ташкил этилади. Бу борадаги келишувни Қозоғистон пойтахтида парламент қуйи палаталарининг спикерлари имзолади, деб ёзади “Sputnik” нашри.
Қозоғистон қуйи палатаси раиси Ерлан Кошановнинг фикрича, янги тузилма депутатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни янги мазмун билан тўлдиради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг раҳбари Нурдинжон Исмоилов парламент оппозицияси институтининг қонунчилик даражасида мустаҳкамланиш тажрибасини ҳамда депутатлар орасида аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бор шахслар кўплигини баҳолади.
Улашиш:
Шарҳлар