Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 миллиард долларга етди

Фото: Правда востока

Ўзбекистоннинг Ростове-на-Дону шаҳридаги Бош консули Бурхон Алиқулов дипломатик муассасалар ва консуллик корпуслари раҳбарлари учун ўтказилган йиллик қабулда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 9,8 миллиард долларга етганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 2022-йилги натижалардан 5 фоиздан кўпроққа ошган.

Алиқулов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо алоқалари йил сайин ортиб бораётганини таъкидлади.

Бош консул Ўзбекистон ва Ростов вилояти ўртасидаги муносабатларда ижобий натижаларга эришиш имкониятлари мавжудлигини таъкидлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.