Ўзбекистон ва Сингапур бизнес-форуми якунлари бўйича қарийб 5 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Источник: пресс-служба президента страны

Ўзбекистон-Сингапур бизнес форуми доирасида умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларлик янги инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати маълум қилади.

– Сингапур компанияларининг илғор тажрибаси бизда катта қизиқиш уйғотмоқда, – деди давлат раҳбари. -Ишончим комилки, сингапурлик ҳамкорларнинг инновация ва технологиялари Ўзбекистоннинг ресурслари ва кадрлар салоҳиятига қўшилса, бўлажак қўшма лойиҳалар барқарор ривожланади.

Ўзбекистон Сингапур тадбиркорларини зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатли харидлар шаклида кенг қўллаб-қувватлаш, бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани билдирилди.

«Юртимиздаги ислоҳотлар хорижий ҳамкорлар орасида Ўзбекистоннинг ишончли ва барқарор шерик сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлаб, Президент Шавкат Мирзиёев сингапурлик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш ва иқтисодиётимизга фаол инвестиция киритишга чақирди», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.